устига келиб, ридосини бўйинларига солиб туриб, жуда қаттиқ бўғганини, кейин Абу Бакр келиб ажратиб олганини ва: «Раббим Аллоҳ, деган кишини ўлдирасизларми, ахир у Раббиларингиз тарафидан кўрсатмалар олиб келди-ку?!», деганини кўрганман, деди». Умар ибн Хаттобнинг мусулмон бўлиши бобида Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади: «У ҳовлида қўрқиб турган эди, Амрнинг отаси Ос ибн Воил Саҳмий келиб қолди. Унинг энгида йўл-йўл кийим ва ипак билан букиб тикилган кўйлак бор эди. У жоҳилиятдаги иттифоқдошларимиз бўлмиш Бану Саҳмдан эди. Ос унга: «Сенга нима бўлди?», деган эди: «Агар мусулмон бўлсам, қавминг мени ўлдирармиш», деди. Ос: «Улар учун сенга йўл йўқ», деди. Шу гапни айтганидан кейин мен тинчландим…». Мушриклар Пайғамбар с.а.в.ни ўлдириш учун тил бириктиришдан тўхтамадилар. Ибн Ҳажарнинг «Фатҳул-Борий»ида келишича, ибн Исҳоқ, Мусо ибн Уқба ва бошқа «Ғазавотлар» муаллифлари шундай деганлар: «Қурайш саҳобаларнинг бир ерга манзил қуриб, шу билан тинчлик-хотиржамликка эришганини, Умарнинг мусулмон бўлганини, Ислом қабилаларга ёйилиб кетганини кўришгач, Пайғамбар с.а.в.ни ўлдиришга тил бириктирдилар. Бу хабар Абу Толибга етиб келгач, Бану Ҳошим билан Бану Муттолибни тўплаб, Пайғамбар с.а.в.ни дараларига киритиб олдиларда, ўлдирмоқчи бўлганлардан ҳимоя қилдилар». Аҳмад Усмон Жазарийдан бошқа одамлари ишончли бўлган санад билан ривоят қилишича, ибн Аббос Аллоҳ Таолонинг:
119-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278
|